08 December 2016
19:55 - Сурия ва Ироқда ИШИДга қарши урушда нималар бўлмоқда, нега “Ҳаракат” жим?
ИШИДга қарши урушнинг ҳозирги босқичида Суриянинг Ҳалеппо, Ироқнинг Мосул шаҳарлари ислом террористларидан озод қилинмоқда. “Ҳаракат” бундай урушда АҚШ ва Россия умумий тил топа олмасликларини, чунки, русларнинг мақсади Суриядаги Башар Асад режимини сақлаб қолиш бўлса, амеркаликларники – уни ағдариш эканлигини кўп марта ёзди.

Ҳамма нарса биз айтгандек давом этмоқда. АҚШ ва Россия ташқи ишлар вазирлари тўхтовсиз телефонда гаплашмоқдалар, Европада учрашмоқдалар, фойдаси йўқ, икки тараф ҳам ўз манфаатларидан келиб чиқиб, қонли жанглар давом эттирмоқда. Ғарб юксак технологиялардан фойдаланиб, керакли нуқталарни бомбардимон қилмоқда, ўрислар эса Иккинчи жаҳон уруши ва Чеченистон урушида бўлгани каби, ҳаммаёқни “ковровая бомбардировка” қилиш билан оворалар. Шу сабабли руслар туфайли тинч аҳоли ичида кўп сонли қурбонлар бўлмоқда.

Ҳеч шак-шубҳасиз, ИШИД яқинда йўқ қилинади. Шундай экан, ҳар кунги воқеаларни ёритиб боришнинг кераги йўқ, қолаверса, ҳозир кўпчилик бу масалада “Ҳаракат” каби фикр юритиб, у ердаги воқеалар билан ортиқча қизиқаётгани ҳам йўқ.

Аммо, яна “Ҳаракат” айтаётганидек, ИШИД битиши билан ислом терроризми битмайди, чунки, унинг илдизлари – Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиққан, аммо Ислом дини тарафидан тан олинган хато тушунчалардадир. Улардан қутилиш учун Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришиш керакдир. Кейинги босқичда, Ислом динининг ягона фарзи имон эканлиги, номоз, рўза, ҳаж ва закот - бажарилса савоб, бажарилмаса гуноҳ бўлмайдиган амалиётлар сифатида тан олинади.

“Ҳаракат” жим эмас, у ҳозир айнан Ислом динида ислоҳотлар қилиш масаласига урғу бермоқда. Бу иш қуролли урушдан ҳам қийин ва мураккаб. Аммо, уни ҳал қилмасак, динимизнинг келажаги йўқ.