07 December 2016
19:41 - Шавкат Мирзиё илк расмий сафарини Кремлга боришдан бошлайди. Бу Ўзбекистон учун қанчалик фойдали бўлади?
“Известия” газетасининг ёзишича, Шавкат Мирзиё президент сифатидаги биринчи расмий сафарини Россияга амалга оширади. “Ўзбекистондаги тегишли ташкилотлар Шавкат Мирзиёевнинг Россияга қиладиган сафарига тайёргарликни бошлаб юборди. Турли вазирликлар президент учун таҳлилий билдирувлар устида фаол ишламоқда. Иннагурация янги йилгача бўлиб ўтади. Россияга ташриф эса қишда ёки янги йилнинг баҳорида бўлиб ўтади”, деб ёзади нашр.

Газетанинг ёзишича, россиялик экспертлар ҳам ўзбек лидерининг Москвага тез орада расмий ташриф билан боришига шубҳа билдирмаган.

Биз ҳам Шавкат Мирзиё биринчи сафарини Москвага қилиши аниқ эканлигини тушунардик, дейди мухбиримиз. Аммо, янги президентнинг бу қарори қанчалик Ўзбекистон учун фойдали бўлиши тўғрисида ишонч билан гапириш мумкин эмас.