03 December 2016
19:33 - Ўзбекистонда фақат бугун эмас, ҳар доим “жимлик куни”, қирғиз фашистлари 3 кунда 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирганда ҳам жим эдик
Ўзбекистонда бугун “жимлик куни” деб эълон қилинган. Яъни, 3 декабрь соат 00:00 дан 4 декабрь сайлов якунланганига қадар ОАВда сайловолди ташвиқоти ва унинг бошқа кўринишларини ўтказиш тақиқланади.

Оддий масхарабозлик!

Ўзбекистондаги сайловларда қандайдир рақобат бормидики, сайловолди ташвиқоти ўтказилса? Ҳамма биладики, Шавкат Мирзиё президет бўлади, аслида бўлиб бўлган, 90 фоиздан кўп овоз олгани эълон қилиниши ҳам маълум, бошқа қўғирчоқ номзодларга қанчадан овоз берилганини эълон қилиш топшириғи ҳам Мараказий Сайлов Комиссиясига бериб бўлинган.

Унутмайликки, Шавакт Мирзиё 15 йилдан бери Бош вазир. Айнан шу пайтда иқтисодимиз ўлим йўлида кетишни давом эттирди. 2005 йили иқтисоднинг кучи билан қўшни Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир бу рақам 8 га чиққан. Ўша йиллари ҳам Ўзбекистонда ҳар куни жимлик эди. Сон-саноқсиз ўзбеклар Россия ва бошқа мамлакатларда қуллардек, яъни ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланмасдан ишлаб, Ўзбекистондаги оилаларини боқардилар ва боқмоқдалар. Аммо, мамалакатда жимлик ҳукм сурарди, ҳозир ҳам сурмоқда.

2010 йилнинг 10-12 июнь кунлари, яъни 3 кунда, бир ҳовуч қирғиз фашистлари 300 ўзбекни ваҳшийларча ўлдирдилар, баъзи ўзбекларни тириклайин ёқиб, видеоларини Youtube тармоғида дунёга кўрсатдилр. Аммо, ўзини ўзбек дейдиганлар ҳамма ерда ҳамма тешикларини қисиб ўтирдилар. Ўзбекистонда ҳам. Чунки, бизга муҳим бўлгани тинчликдир. Ҳар доим шундай бўлган, ҳозир ҳам шундай.

Шавкат Мирзиёга овоз берманг деб ташвиқот қилиш ниятимиз ҳам йўқ. Овоз бердингиз нимаю, овоз бермасаниз нима? У президент бўлиб бўлди.

Биз ўз ўзбекларимизнинг тинчлигини бузиш ниятимиз ҳам йўқ, бузиб бўлмаслигини ҳам биламиз, чунки:

Қуёш чиқди, ботади ҳам албатта,
Нонушта бор, ош ейиш бор навбатда,
Бўш қолмаймиз иккисининг орасида,
Ўтирамиз кучаниб туалетнинг бошида.

Бизга бошқа нима керак?
Ўзига бек ўзбекмиз!
Юраверсин бошқалар
Бош ишлатиб ҳар ерда.