28 September 2016
15:22 - Туркия Фатхулла Гуленнинг дунёдаги тармоғига қарши ўзиникини яратмоқчи
Бу мамлакатнинг оммавий ахборот воситалари бугун Президент Ражаб Эрдўғон янги қуриладиган Маориф Вақфи номли ташкилотнинг раҳбариятини қабул қилиб, Вақфнинг олдига Фатхуллачилар Террор Ташкилоти (ФТТ) деб айтилаётган тармоқнинг асоси бўлмиш Фатхулла Гуленнинг дунёнинг 150 давлатида яратилган мактабларига қарши кураш вазифасини қўйганини хабар қилмоқдалар.

Фатхуллачилар дунёнинг 170 давлатида ўз тармоқларини яратибдилар, сиз 193 давлатда яратишингиз керак, дебди Туркия Президенти. Бундан ташқари, айнан шу Маориф Вақфи фатхулла-гуленчиларга ўз мактабларини “турк мактаблари” деб аташларига ҳам йўл қўймаслиги керак. Ҳақиқий “турк мактаблари” айнан Маориф Вақфининг мактаблари бўлади.

Бу вақфнинг тузилиши кўрсатмоқдаки, дейди мухбиримиз, эрдўғончилар билан фатхулла-гуленчиларнинг Туркия ичидаги уруш деса бўладиган кураши бутун дунё бўйлаб кенгайтирилади.