28 September 2016
01:40 - Президент Ашраф Ғани ва Ҳизбу-Таҳрир лидери Гулбиддин Ҳикматиёр Афғонистонда тинчлик ўрнатиш йўлида гўёки яна бир қадам олға кетишибди

Туркиядаги мавжуд ҳокимиятнинг ашаддий мухолифатчиси бўлган “Жумҳурият” газетаси хабар қилишича, Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва Афғонистонниннг Ҳизбу-Таҳрир лидери Гулбиддин Ҳикматиёр тинчлик шартномаси хусусида келишибдилар. Газетанинг маълумотлари тўғри бўлса, бундай шартнома имзоланибди ҳам. Аммо, уни ҳозирча Ашраф Ғани ва Гулбиддин Ҳикматиёр эмас, уларнинг вакиллари Аҳмад Гилани ва Ҳаниф Атмар имзолабдилар.

Эрта-индин шартномани Ашраф Ғани ва Гулбиддин Ҳикматиёр учрашмасдан имзолар эканлар. Аввал уни видеоконференция йўли билан Гулбиддин Ҳикматиёр имзолайди, кейин ўз қароргоҳида ўтириб Ашраф Ғани имзолайди.

Шартноманинг имзолаш тартибиёқ масхарабозлик руҳида экан, шартномада нималар борлигини айтилмаётгани асл масхарабозлик бўлса керак. Маълумки, Гулбиддин Ҳикматиёр раҳбарлик қиладиган Афғонистоннининг Ҳизбу-Таҳрир Партиясининг мақсади исломий давлат қуришдир. Ашраф Ғани эса, дунёвий Афғонистон давлатининг президентидир. Шундай экан, улар нима хусусида келишдилар деган савол туғилиши ғоят табиийку.

Балки, улар ҳафтанинг тоқ кунлари Афғонистонда дунёвий давлат, жуфт кунлари исломий давлат ҳукмронлик қилиши хусусида келишгандирлар. Яни, исломий масхарабозликни давлат даражасига кўтараётгандирлар.

Масхарабозликдан воз кечиб, бу дунёнинг реалликлари билан яшашнинг биттагина йўли бор, дейди мухбиримиз. Бу йўл – Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиб, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини тан олишига эришишдир.

Кўраётганингиз расм Ашраф Ғани ва Гулбиддин Ҳикматиёрнинг биргаликдаги расми эмас, уларнинг алоҳида тушган расмларининг ёпиштирилганидир.