26 September 2016
02:11 - Сенсация эмас, аммо қизиқ: Исроил Бош вазири АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп билан учрашди, демак, Филистин номли давлат энди бўлмайди! Ўзбекларга нима?

БМТ Бош Ассамблеясида қатнашаётган Исроил Бош вазири Бинямин Натаняху кеча Нью-Йоркда бу йил АҚШда бўладиган президентлик сайловларида ютиши катта эҳтимоллик билан башорат қилинаётган Доналд Трамп билан учрашди. Бу ҳақда тарқатилаётган хабарларда айтилишича, бу икки лидер АҚШ-Исроил муносабатлари, АҚШнинг Исроилга ҳарбий ёрдами, Исроилнинг хавфсизлиги ва барқарорлиги билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишган. Бундан ташқари Натаняху ва Трамп Эронниннг ядровий дастури, ИШИД ва ислом терроризмига қарши кураш режалари хусусисида ҳам гаплашишган.

Булардан ҳам муҳими, Доналд Трамп президент бўлиб сайланса, бутун Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб тан олишини билдирган.

Маълумки, ҳозир Исроилнинг амалдаги пойтахти Ғарбий Қуддус бўлса ҳам, расмий пойтахти Тел-Авив деб ҳисобланади. Шарқий Қуддус БМТнинг 1948 йилдаги қарори бўйича Филистиннинг пойтахти бўлиши керак эди.

Агар ҳозир дунёни амалда бошқараётган АҚШ раҳбарияти ва АҚШдаги Исроил лоббистлари келишсалар, Исроилнинг расмий пойтахти бутун Қуддус бўлади ва Филистин номли давлат ҳеч қачон бўлмаслигининг эҳтимоллиги кескин ортади.

Билмаганлар учун билдириш керакки, шу пайтгача Филистин давлати қурилмаганининг асосий сабачиси араблардир. 1948 йили БМТ Исроил ва Филистин давлатлари яратиш қарорини чиқаргач, Исроил давлати тезда тузилди, аммо Филистин давлати тузилишига айнан араб мамлакатлари, биринчи навбатда, Иордания йўл қўймади. Айнан шу сабабдан, Ясир Арафат Иорданияда давлат тўнтариши ҳам қилишга ҳаракат қилди, аммо қилолмади ва Ливияга қочишга мажбур бўлди. 1968 йили эса, Исроил Филистин давлатига кириши керак бўлган, аммо Иордания қўлида бўлган ҳудудларни ҳам босиб олди.

Хўш, араблар 1968 йилгача, яъни 20 йил, нима учун бундай аҳмоқлик қилдилар ва Филистин давлати қурилишига ёрдам бермадилар? Араб дунёсининг келажаги шу саволга тўғри жавоб бериш билан боғлиқдир.

Аммо, биз ўзбеклар кўпроқ ўзимизни ўйлашимиз керак. Ал-Хоразмий, Ал-Беруний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек ва Бобир авлодлари бўлган биз ўзбеклар нимага кечагина отдан тушган қозоқларнинг мардикорларига айланаётганимизни ўйлашимиз шарт. Ўзбеклар сўнги асрларда миллат сифатини йўқтиб борганлари, бизнинг миллат сифатимизни йўқ қилишнинг сўнги босқичи Лубянканинг топшириғи билан ҳаромий Ислом Карим раҳабарлигидаги тожиклар режими тарафидан амалга оширилганини тушунишимиз ва бу аҳводан чиқиш учун ўзимиз ҳаракат қилишимиз, елкамиздаги тожиклар режимини улоқтиришимиз керак.