24 August 2016
23:18 - Давлат чегараларимизни ноқонуний кесиб ўтган қирғизлар ҳибсга олинибди
Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда ҳаракатланган қирғизистонликлар маҳаллий милиция бўлинмасига олиб келинди, уларга нисбатан Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ чора кўрилади, деб хабар берпмоқда Sputnik агентлиги. Наманган вилояти ИИБ ходимлари вилоятнинг Чортоқ туманида жойлашган Унгор-Тепа тепалигида паспорт режими текшируви чоғида қонунбузар қириғизларни ҳибсга олиган.

Текширув жараёнида Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний равишда бўлган Қирғизистон фуқаролари, Қирғизистон телерадио станцияси ходимлари А.Урманов, Ж.Ташматов, У.Ералиев ва Н.Усупбаевлар қўлга олинган. Улар шубҳасиз жавобгарликка тортилади.

"Таъкидлаш лозимки, илгари эришилган икки томонлама келишувларга қарамасдан, Қирғизистон ҳуқуқ тартибот органлари беш ойдан ортиқ вақт давомида Наманган вилояти Косонсой тумани Ўрта-Тўқай аҳоли масканига озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа зарур маҳсулотларни ўтказмасдан маскан аҳолисини қамалда ушлаб турибди", - дейишга журъат қилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Бундан ташқари, Косонсой сув омборини қўриқлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган Косонсой туман ички ишлар бўлими ходими Қирғизистон куч тизимлари томонидан ноқонуний қўлга олинган ва ушбу мамлакат ҳудудида ўн кундан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган.