24 August 2016
09:48 - Ўзбекистоннинг давлат бюджетига зарба: Ислом Карим олимпиада ғолибларини 1,5 млн доллар билан мукофотлади

Ўзбекистон президентининг “Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтган XXXI ёзги Олимпиада ўйинлари ғолибларини пул мукофотлари билан тақдирлаш тўғрисида”ги фармойиши эълон қилинди.

Унга кўра, Нурудинов Руслан Шамилевич (оғир атлетика), Дўсматов Ҳасанбой Маруфжон ўғли (бокс), Зоиров Шаҳобидин Шокирович (бокс), Ғоибназаров Фазлиддин Ҳасанбоевич (бокс) олтин медаль олгани учун ҳар бири 200 000 АҚШ доллардан, 800 минг доллар олишади.

Кумуш медали олган Ғиёсов Шаҳрам Жамшедович (бокс), Мелиқўзиев Бектемир Рўзматжон ўғли (бокс) 100 000 АҚШ доллардан, ҳаммаси бўлиб 200 минг доллар олишади.

Аҳмадалиев Муроджон Қаҳҳор ўғли (бокс), Тўлаганов Рустам Тўлқин ўғли (бокс), Собиров Ришод Рашидович (дзюдо), Ўрозбоев Диёрбек Бахтиёр ўғли (дзюдо), Тасмурадов Елмурат Зулипхар-ули (юнон-рум кураши), Наврўзов Ихтиёр Каримович (эркин кураш), Ибрагимов Магомед Идрисович (эркин кураш) бронза медали олгани учун ҳар бири 75 000 АҚШ доллари билан тақдирланади. Бу – 450 минг доллар демакдир.

Шундай қилиб, РИО-2016 да медаль олган спортчиларимзга 1 млн 450 минг долларлик мукофотлар берилар экан. Ривожланган давлатлар учун арзимаган пул. Аммо, Ўзбекистоннинг Давлат Бюджети чет элда ишлаб, оиласини боқиш учун Ўзбекистонга пул жўнатаётган ўзбек мардикорлари тарафидан оёқда ушлаб турилаётганини ҳисобга олсак, Давлат Бюджетимиз асосан муштлашувчилардан иборат бўлган спортчиларимизнинг зарбаси остида қолиб, нокдаунга учараганини гапириш мумкин.