24 August 2016
07:39 - Ўзбекча рангли советча масхарабозлик: Ислом Карим 4 одамга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берди

Кеча Ўзбекистон республикаси президентининг “Ўзбекистон қаҳрамони” унвонини бериш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Унга кўра, ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилиб, олий нишон - “Олтин юлдуз” медали топширилади.

Курбанов Равшанбек Давлетович — “Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази” акциядорлик жамияти директори; Ражабов Шарипбой — Боғот туманидаги “Боғот” фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти; Умматов Эркин Рахманович - “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари, “Ангрен – Поп” электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи; Шарапова Мухаббат Араповна - Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси.

Совет Иттифоқи замонида давлатнинг нуфузли мукофотлари ишда илғор бўлган аллақандай чўчқабоқар, сут соғувчи ёки пахтакорга улашиларди. Коммунистик тенглик ва социалистик ишлаб чиқариш нуқтаи назаридан буни тушуниш мумкиндир. Аммо Ислом Каримнинг ҳозирги замонда давлатнинг энг юксак мукофотини Хоразмдаги аллақандай фермер ёки Қашқадарёдаги муаллимага беришини қандай тушунса бўлади, дейди мухбиримиз. Ёки Курбанов Равшанбек ва
Умматов Эркин Ўзбекистон давлати ва ўзбек миллатининг тарихида қоладиган биронта иш қилдилармику, уларга “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди. Балки, биз янглишаётгандирмиз, бу унвон масхарабозлик белгисига айланиб бўлган, шу сабабли, у мавжуд тузумнинг масхарабозларига берилади.