25 July 2016
20:43 - Ўзбекситонликлар чорва молларидаги каналардан огоҳлантирилди, миллатнинг баданидаги каналар нима бўлади?
Бугун мамлакатдаги барча мобиль компаниялари абонентларига СМС хабарлари орқали огоҳлантирув юборилди. Хабарномада: “Уйингизда чорва молларида кана борлигини кўрсангиз, қўлингиз билан тегманг, ўлдирманг. Оғир касалликни юқтириб олиш мумкин. Ветеринарни чақиринг”¸ дейилади.

Албатта, зараркунанда ҳашаротлар ва каналардан огоҳлантириш фойдали юмуш ва бу ҳукуматнинг муҳим мажбуриятларидан биридир. Аммо бевосита жамиятнинг каналлари бўлган коррупционер, қонунбузар амалдорлар, том маънода, халқ танасига ёпишган каналар ҳақида қачон огоҳлантириш берилади.