25 July 2016
20:08 - Масхарабозларнинг Тарих Институти Ўзбекситон Фанлар Академияси таркибидан чиқарилади
Ўзбекистон президентининг навбадаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Фанлар Академиясининг Тарих Институти Миллий Университет ҳузуридаги Тарих Институтига айлантирилади. Расмийлар иддаосига кўра, мазкур қарор Ўзбекистон тарихи соҳасидаги илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш, илмий-тадқиқот фаолиятининг ўқув жараёни билан ўзаро алоқасини кучайтириш, ўзбек халқи ҳамда миллий давлатчилик тарихи соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни олиб боришга профессор-ўқитувчиларни, катта илмий ходим-изланувчиларни кенг жалб этиш мақсадида қабул қилинибди.

Фанлар Академиясининг Тарих институти (1970 йилга қадар ЎзССР ФА Тарих ва археология институти) 1943 йилда СССР Фанлар академиясининг Ўзбекистон филиали таркибидаги Тил, Адабиёт ва Тарих Институти базасида ташкил этилган. Институт сайти маълумотларига кўра, унда 94 ходим, жумладан, ФАнинг 2 академиги, 19 нафар фан доктори ва 22 нафар фан номзоди фаолият кўрсатади.

Тўғрисини айтса, шу институт Ўзбекистонниннг тарихини ёзаётганига ишонадиган биронта одам топилмайди. Институт ходимлари ҳам буни жуда яхши билишади. Ўзбекистоннинг ҳозирги Президенти Ислом Карим мустақиллигимизнинг биринчи душмани бўлгани, ўзбек тили давлат тили бўлсин, Ўзбекистон мустақил бўлсин дея тинч митингга чиққан бирликчиларни айнан шу одам калтаклагани, қамоқларга ташлатилгани тарихий фактлардир. Нима, шу масхарабозлик институти бор фактларни йиғиш билан шуғулланади, деб ўйлайдиган одам борми? Аммо, вақти келади, ҳақиқий Тарих Институти яратилади ва айнан ўша ерда Ўзбекситоннинг ҳақиқий тарихи ёзилади.