21 July 2016
20:39 - Ниццадаги терактда ҳалок бўлган 3 қозоғистонликнинг жасади бугун Павлодарга олиб келинди, кўмиш маросими эртага
Маълумки, 14 июлда Франциянинг Ницца шаҳрида келиб чиқиши Тунисдан бўлган 31 ёшли террорист мусулмон ҳеч қандай қурол ишлатмасдан, катта юк автомашинасини Бастилия кунини байрам қилиб кўчаларни тўлдирган ҳалойиқ устига камида 60-70 км тезликда солдириб, 84 кишини ўлдирган ва 100 дан кўп кишини ярадор қилган эди.

Казинформ Агентлигининг хабарига кўра, ўша терактда ҳалок бўлганлар ичида 3 нафар қозоғистонлик бўлган. Булар – Любовь Панченко исмли аёл, унинг қизи Марина ва Маринанинг қизи Силвия экан. Любовь Панченкокнинг эри Леонид Панченко бу ҳақда 17 июлда хабар олган ва кеча унинг ҳалок бўлган турмуш ўртоғи, қизи ва набирасининг жасадини Павлодар шаҳрида кути олган.

Бугун Любовь, Марина ва Силвия билан хайрлашиш ва уларни тупроққа бериш маросими, табиий, насронийларнинг одатларига кўра амалга оширилади.

Аммо, Ислом дунёси жим, Ислом уламолари жим. Уларни бундай даҳшатли воқеалар ларзага солмайдими, улар ислом терроризмини тўхтатиш кераклиги ҳақида ўйлайдиларми?