21 July 2016
17:41 - Ўзбекистон ҳукумати Душанбега яна Роғун масаласида хат ёзди ва яна аҳмоқлигини кўрсатди
Ҳукуматимиз раҳбари Шавкат Мирзиё Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзодага яна Роғун ГЭСи қурилишининг тузатиб бўлмас оқибатлари зикр этилган мактуб йўллабди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида эълон қилинган мазкур мактубга гидроиншоот қурилиши бўйича “Роғун ГЭСи” очиқ турдаги акциядорлик жамияти ва Италиянинг Salini Impregilo S.p.A ширкати ўртасида тузилган шартнома сабаб бўлгани айтилмоқда.

“Тожикистон ҳукуматининг нима қилиб бўлса ҳам Роғун ГЭСи қурилишини давом эттиришдаги қатъияти Тожикистон томонидан олинаётган таваккалчилик қадамлари туфайли юзага келиши мумкин бўлган хавфли ва тузатиб бўлмас оқибатлардан хавотир ҳиссини пайдо қилмай қўймайди”, дейилади Ўзбекистон бош вазири мактубида.

Шу муносабат билан, дейди мухбиримиз, шу йил 2 июлдаги хабаримизда айтилган қуйидаги фикрларни қайтариш лозим деб ҳисоблаймиз.

Эслатиш керакки, бундай ГЭСлар хавфли иншоатлар эканлигини гапириш - саводсизликдан ташқари аҳмоқлик ҳам бўларди. Чунки, одамзот яратаётган ҳамма сунъий нарсаларнинг хавфли томони бор. Вақти-вақти билан қулаб тушадиган учоқлардан тортиб, доимий ишлатсак, кўзимизга зарар қиладиган компютерларнинг экранларигача. Ҳеч ким шу хавф ва зарарлар туфайли на учоқ на компютерлардан воз кечмоқчи эмас-ку.

Бу ГЭС ва плотинанинг ўзбеклар учун қабул қилиб бўлмайдиган жойи – юқорида айтилганидек, бизга келадиган сувнинг назорати ва бошқаруви тожикларнинг қўлида бўлиб қолишидир.

Аммо, начора, бугун бу қурилишни тўхтатишга имконимиз йўқми, демак, вақти келганда, куч ишлатиш йўли билан бўлса ҳам, тожиклар сув омборидан сувни биз истаган пайтда беришларини талаб қилиш билан шуғулланишимиз керак бўлади. Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иккала мамлакатнинг тожик президентлари душманлигидан келиб чиқаётган муаммолар йўқ қилинса, келажакда Рўғун ГЭСи ва плотинасининг муаммоси ҳам йўқ бўлади.