20 July 2016
23:58 - АҚШ идоралараро гуруҳи вакиллари Тошкентга келди

Бугун АҚШ Давлат котибининг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакилининг биринчи ўринбосари Лорел Миллер бошчилигидаги идорлараро гуруҳ йиллик анъанавий политконсультациялар учун Тошкентга келгани ҳақида Интерфакс агентлиги хабар қилди. Маслаҳатлашувларнинг илк кунида АҚШ расмийлари Ўзбекистон мулозимлари билан Афғонистондаги сўнгги воқеаларни муҳокама қилади. АҚШ идоралараро гуруҳининг Тошкент сафари Марказий Осиёдаги 5 мамлакат бўйлаб 18-22 июль кунлари амалга ошадиган тур доирасида ўтмоқда.

Маълумки, бу тарздаги масалаҳатлашувлар Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлари сўрови билан 6 йилдан буён ўтказилмоқда. Шу пайтга қадар бу хилдаги маслаҳатлашувлардан жиддийроқ натижа чиққани йўқ.