19 July 2016
20:20 - Ҳамма ёқда тўхтатиб бўлмайдиган исломчилар террори: Олмотададаги террористик актда бир неча полиция ходими ўлдирилди
Кеча эрталаб Олматада автоматлар билан қуролланган бир неча террорист марказий кўчаларда полиция ходимларини ўққа тутиб, улардан 3 ёки 4 тасини ўлдирган. Узуқ-юлуқ хабарларда террористлар ҳам ўлдирилгани, ҳатто, биттаси қўлга олинган (расмда) айтилади. Аммо, улар қанча бўлгани айтилмайди. Давлатнинг раҳбарлари телеэкранлар орқали 1,5 кундан бери турли баёнотлар бериб, терророрнинг илдизлари Қозоғистонда йўқ қилиниши ҳақида ваъдалар бермоқдалар. Аммо, Қозоғистон халқи бу ваъдадарга ишонаётгани йўқ ва ишонмайди ҳам. Чунки, ваъдалар аввалдан бериларди, аммо терроризм фақат юксалиб бормоқда.

Агар, дейди мухбиримиз, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг Қуръонни хато тафсир қилишдан келиб чиққан хато тушунчаларида эканлиги, улардан воз кечмагунча ва Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча, ислом терроризми битмаслигини исботлаб бераётгани оддий қозоқларнинг қулоғига етган куни, улар давлат раҳбарларига бўлган ишончни бутунлай йўқотадилар.

Демак, Қозоғистонда, бошқа жойларда ҳам, ислом терроризмини куч билан енгиб бўлмайди, чунки, терроризмнинг илдизлари диннинг ўзидадир. Бу аҳволдан чиқишнинг ягона йўли Абдураҳим Пўлат тарафидан кўрсатилмоқда. Одамлар, жумладан, номигагина мусулмон бўлган қозоқлар, барибир унга қулоқ солишга мажбур бўладилар.