18 July 2016
22:25 - Ўзбек футболида сохта паспортлар масаласи ўртага чиқди
Италиянинг "Ланчиано" клубида тўп сураётган футболчимиз Илëс Зейтуллаев храстиан динини қабул қилиб, ўз гуноҳларига иқрор бўла бошлабди. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб хабар берган “Озодлик” радиоси икки нафар ўзбек футболчисининг паспортдаги ëши атайлаб ëшартирилгани ҳақида хабар қилган. Шу боис Ўзбекистон Футбол федерациясида текширув бошланибди ва Ўзбекистоннинг навбатдаги сохтакорликларидан бирини фош қилган футболчилар Илëс Зaйтуллаев ва Аббос Махситалиевларни жазолашни бошлашган.

Италиянинг Ўзбекистондаги консули “Бунëдкор” футбол клуби раҳбарлари билан учрашганида Илëс Зейтуллаевнинг ëши футбол мулозимлари тарафидан атайлаб 5 ëшга камайтирилганини айтган. Зейтуллаевнинг ëши паспортида кўрсатилган каби 1984 йилнинг 13 августи эмас¸ балки 1979 йилнинг 13 августидир.

“Бундан буëн Зaйтуллаевнинг Италияда ҳар қандай мавқедаги футбол клубларида ўйнаши тақиқланди. Шунингдек, Зaйтуллаевга Италия элчихонаси сайëҳ сифатида ҳам виза бермайдиган бўлди. Зaйтуллаев сохта маълумот тақдим қилгани боис, Шенген шартномасига аъзо Европа давлатлари консулхоналарига ҳам маълумот юборилган” дейилади хабарда.

Ўзбек футболидаги бундай ҳангомалардан яхши хабардор “Ҳаракат” мухбири Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Сервер Жепаров, Александр Гейнрих ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоачи аъзоси Тимур Ҳакимовлар билан ҳам шундай амалиёт ўтказилганини таъкидлайди. Суриштирилса уларнинг паспортдаги ёши билан биологик ёшида 4-5 йилгача фарқ мавжуд.