18 July 2016
21:08 - Ўзбекистон Марказий Банкига ахир бир кун қамаладиган янги мулозим тайинланди, исми Шоҳруҳ Шоахмедов
Ўзбекистон президентининг фармони билан Шоҳруҳ Шоахмедов Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди. Марказий Банк матбуот хизматига кўра, Шоахмедов бундан аввал Марказий Банкнинг Тошкент шаҳар Бош бошқармасига раҳбарлик қилган. Марказий Банк раисининг аввалги ўринбосари Шуҳрат Ҳайдаров эса, порахўрлиги эвазига қамалган.

Бу ҳақдаги хабарларда айтилишича, Ислом Карим томонидан тайинланган янги ўринбосар 2000 йили Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг халқаро иқтисодий муносабатлар факультетини тамомлаган. 2002 йили Тошкент Давлат иқтисодиёт универститетини магистратурасини тугатган. Банк тизимидаги фаолиятини 2004 йилда Ташқи Иқтисодий Миллий Банкида оддий мутахассисликдан бошлаган. "Ипотека-банк" АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимида ҳам ишлаган.

Вақти келади, бу бечора ҳам, Шуҳрат Ҳайдаров каби қамалади. Порахўрлик ва коррупция ботқиғида ботаётган Ўзбекистонда бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас. Дарвоқе, Шоҳруҳ Шоахмедовнинг бугунги расмини тополмадик, аммо қамалганда топамиз.