18 July 2016
19:12 - Ўзбек расмийлари дам олиш кунларидан сўнг уйғона бошлади. Демак, Ислом Карим энди ўзига келмоқда

Бугун Тошкентдаги Франция элчихонасида очилган ҳамдардлик китобида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил номидан Ниццадаги воқеалар муносабати билан ҳамдардлик сатрлари қолдирилди. Расмий хабарга кўра, таъзияда террорчилик ҳодисаси қурбонлари хотирланади. Қаранг, 21 асрда Ўзбекистон расмийлари Ниццадаги воқеалар бўйича 4 кун ўтгандан кейин муносабат билдирмоқдалар. Нима, буни аввалроқ қилиш учун инидан чиқмайдиган Ислом Каримдан рухсат олиш имкони бўлмадими? Айнан шундай бўлса керак.

Аммо, шуни алоҳида таъкидлаш керакки, орадан дам олиш кунлари ўтиб, эндигина уйғонаётган ўзбек ҳукумати расмийлари ҳали Туркия масаласига етиб келгани йўқ. Деярли бирорта оммавий ахборот воситасида Туркияда бўлган давлат тўнтаришига уриниш масаласида расмий, ва ҳатто чала расмий гап бўлгани йўқ. Аксинча, бир-икки веб нашрларгина хорижий агентликларнинг узуқ-юлуқ хабарларини кўчириб олинмоқда.

Агар, ўзбек халқи “Ҳаракат” Агентлигининг Туркиядаги воқеалар бўйича берган хабар ва таҳлиллари билан танишиш имконига эга бўлса эди, Ислом Каримни инидан вақтлироқ олиб чиққан бўларди.

Ҳа, дарвоқе, Ташқи ишлар вазирлиги ўз раҳбарининг Франция элчихонасига боргани ҳақидаги 3 қаторлик хабарига расм ҳам илова қилган эмас.