13 July 2016
21:06 - Хонандаларни жиловлашнинг ўзи кам..., уларни Ислом Карим тузумига хизмат қилишга ўқитиш керак
“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Миллий матбуот марказида ўтказган матбуот конференциясининг бош мавзуи ана шундай бўлибди. Анжуманда бирлашма Бош директори ўринбосари Муроджон Мажидов шу йилнинг август ойида 40 нафар хонанда учун маънавият дарслари ташкил этилиши ҳақида маълум қилган.

“Бундан олдинги дарсларга ақл-ҳуши жойида санъаткорларни жалб қилганимиз яхши бўлди. Боиси кейинги дарсларни ташкил этиш борасида улардан анча фикрлар олдик. Маънавият соатларини тўхтатиб қўйган эдик. Бугун бунга эҳтиёж ортиб бораётганини ҳис қилган ҳолда яна маънавият дарсларини давом эттирмоқчимиз. Чунки бугунги айрим хонандалар китоб, газета ўқимайди, ТВ кўрмайди. Дунёда кечаётган воқеалардан хабардор эмас. Бундай ижрочиларни эса ўқитиш керак”, - деди Мажидов.

Табиий, дейди бу аҳмоқона хабарни шарҳлаган мухбиримиз, уларни тузумга содиқ бўлишга ўқитишади, Андижон хунрезлиги сингари қонли воқеаларга кўз юмиб, бемалол отарчилик қилаверишликка ўқитишади, ватан ва миллатнинг аҳволи билан иши бўлмасдан, ўз чўнтагини ўйлайдиган ва тузумга хизмат қиладиган ҳайвонга айлантириш учун ўқитишади.