01 July 2016
22:50 - Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида АҚШ мустақиллигининг 240 йиллиги нишонланди
Бугун Тошкентдаги “Наврўз” ресторанида АҚШ мустақиллигининг 240 йиллиги тантаналари нишонланди. Ҳар йили Тошкентдаги АҚШ элчихонасида нишонланадиган бу байрам элчи Спратленнинг изоҳича, ҳаво ҳарорати иссиқ бўлгани учун ёпиқ бинога кўчирилган. Тантанага Ўзбекистон ҳукумати вакиллари, сенатор ва депутатлар, мамлакатдаги халқаро ташкилотлар, дипломатик корпуслар вакллари чақирилди. Шунингдек, тантанада журналист ва фуқаролик жамияти вакилларига ҳам жой берилди.

Маросимни қутлов сўзи билан очган АҚШ элчиси Спратлен хоним юксалаётган ўзбек-америка муносабатларига урғу бериб, сиёсий алоқалар, мудофаа, соғлиқни сақлаш ҳамда гуманитар соҳалардаги муносабатларнинг миқёси кенгаяётганини таъкидлади. Тадбирга келган ўзбек ҳукумати расмийлари, хусусан, Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимовга миннатдорлик билдирди. Шундан сўнг енгил зиёфат берилиб, меҳмонлар америкача жаз мусиқалари оҳангида емакка шўнғиб кетишди.