27 June 2016
00:36 - Нурсултон Назарбой ШҲТ саммитидан кейин Тошкентда брифинг берибди, саммитнинг мезбони ва ташкилотчиси Ислом Каримчи?
Қозоғистон Президентининг матбуот хизмати 24 июнь куни кечқурун хабар қилишича, ШҲТ саммити битгандан кейин Нурсултон Назарбой қозоғистонлик оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Тошкентда брифинг, яъни қисқа матбуот конференцияси ўтказибди. У ШҲТнинг тузилишида Қозоғистон асосий роль ўйнаганлардан бири бўлганини алоҳида урғулаб, аввал асосан Хитой билан чегара бўйича келишмовчиликлар муҳокама қилингани, аммо ҳозир иқтисодий ҳамкорлик масалаларига урғу берилаётгани, бу ташкилот иқтисодий ва сиёсий саҳнада дунё миқёсидаги муҳим ўйинчига айланганини таъкидлабди.

Ҳиндистон ва Покистон ШҲТнинг тўла аъзоси бўлиши йўналишда муҳим ҳужжат ҳам имзолангани эслатиб ўтган Нурсултон Назарбой, брифингнинг қолган қисмини Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашувига бағишлаган ва ШҲТда раислик Қозоғистонга ўтганини, кейинги саммит Остонада 2017 йил 8-9 июнь кунлари бўлишини эслатган.

Қаранг, саммитнинг оддий иштирокчиси бу саммит бўйича ўз мамалакатининг хабарчиларига брифинг берибди. Саммитининг мезбони, яъни ташкилотчиси Ислом Карим ҳамма ҳабарчиларга брифинг бериши керак эдику, нега бермади?

Ислом Кари ўзбекнинг масхарабоз журналистлари олдида, аввалдан тайёрланган саволларга аввалдан тайёрланган жавоблари ўқиш билан шуғулланиб, ёлғондакам брифинглар ўтказишга ўрганиб қолган. Аммо, бошқа мамлакатлардан келга хабарчилар олдида ўзини жиддий сиёсатчи қилиб ҳам кўрсатолмайди. Оқсарой ва Кўксарой номли инларидан кунлаб эмас, баъзида ойлаб чиқмайдиган бу одам Тошкентдаги саммитнинг маъносини ҳам тушунмаган бўлса керак.

У Тошкентдаги йиғилиш доирасида Нурсултон Назарбойдан бошқа ҳамма саммит қатнашчилари, кузатувчилари ва ҳамкорлари билан номигагина кўришиб чиққанини асосий иш деб ўйлаётган бўлса ҳам ажаб эмас. Саммит билан расмий ташрифни бирлаштирворган Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашув ҳам расмиятчилик учунгина ўтказилгани ўз-ўзидан маълум.

Дарвоқе, саммит қатнашчиларининг умумий расмидан кўриниб турибдики, бу ташкилотда иккитагина расмий тил бор – русча ва хитойча. Шу сабабли, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлигининг сайтида бу саммит бўлиб ўтгани ҳақидаги баёнот каби расмий хабар, аввал ҳам урғулаганимиздек, фақат рус тилида берилган. Бу хабар тарихий хужжат сифатида бўлгани сабабли, уни биз ҳам рус тилида ўз сайтимизда эълон қилмоқчимиз.