26 June 2016
00:55 - 2 миллиондан кўпроқ британиялик ЕИдан чиқиш бўйича қайта референдум ўтказишни талаб қилмоқда
Буюбританияни параментининг сайтида бу мамлакатнинг ЕИдан чиқиши бўйича референдумни қайта ўтказиш талабномаси шу пайтгача 2 миллиондан ортиқ одам тарафидан имзоланди. Бу мамлакат қонунларига кўра, 100 минг киши тарафидан имзолаган талабномани (петицияни) парламент кўриб чиқишга мажбур.

Петиция муаллифи Уильям Оливер Хили бундай муҳим қарорлар олинадиган референдумда аҳолининг 75 фоиздан кўпроғи қатнашиши ва ғалаба қозонганлар билан мағлубиятга учраганлар орасидаги фарқ камида 20 фоиз бўлиши кераклигини урғуламоқда.

Уильям Оливер Хилининг фикрига қўшилиш керак, дейди мухбиримиз. Чунки, 23 июндаги рефеоендумда сайлов ҳаққига эга бўлганларнинг таҳминан 70 фоизи иштирок этиб, уларнинг 51,9 фоизи ЕИдан чиқиш учун, 48,1 фоизи чиқмаслик учун овоз берганди. ЕИдан чиқиш учун овоз берганларнинг сони овоз бериш ҳаққига эга бўлганларни умумий сонининг ярмидан анча оз. Бунинг устига, шундай муҳим масала бўйича “ҳа” ва “йўқ” деганлар орсидаги фарқ бор-йўғи 3,8 фоиз. Яъни, ўта муҳим масала бўйча мамлакат аҳолисининг камчилиги қўллаб-қувватлаган талаб амалга оширилмоқчи. Бу ерда адолат йўқ.

Тўғри, мавжуд қонунларда шу каби нарсалар назарга олинмаган бўлса, парламент бўлиб ўтган референдумни қонуний деб топиши мумкин. Қонунларга ўзгартиришлар киритилса ҳам, рефередумда ғалаба қозонганлар референдум эски қонунлар доирасида қабул қилингани, демак, у ҳаётга жорий қилиниши кераклигини урғулашади ва айнан шуни талаб қилишади

Хуллас, Буюкбританиянинг ЕИдан чиқиши осонликча бўлмайдиганга ўхшайди. Бундай ҳолатда Буюкбритания парчаланиши мумкин. Чунки, Шотландия ва Шимолий Ирландия ҳамда пойтахт Лондон аҳолисининг кўпчилиги ЕИдан чиқмаслик учун овоз берган. Бу кўпчилик осонликча таслим бўлмайдиганга ўхшайди.

АҚШлик миллиардер молиячи Жорж Сорос Буюкбритания Brexit (Brexit - British exit, яъни “Британиянинг чиқиши” сўзларининг қисқартмасир, табиий, гап ЕИдан чиқиш ҳақида кетмоқда) натижасида парчаланиб кетиши муқаррар эканлигини, ЕИдан чиқиш айнан Буюбританиянинг ўзига зарар беришини айтмоқда. Бизга кўра, дейди мухбиримиз, бу давлатнинг парчаланиши муқаррар эмас, аммо бунинг етарлича катта эҳтимоллиги бор.