24 June 2016
19:37 - Тошкентда ўтказилган ШҲТнинг 16-чи саммити ҳақидаги рус тилида эълон қилинган баёнотда нима бор?
Баёнотдан тушуниш мумкинки, “Ҳаракат” аввалдан башорат қилганидек, қоғоздагина бор бўлган бу ташкилотнинг Тошкентдаги саммити қуруқ гаплар гапиришдан иборат бўлган. Покистон ва Ҳиндистонга тўла аъзолик мақоми ҳам берилмаган. Озорбайжон, Арманистон, Комбоджа ва Непал давлатларига ШҲТ билан ҳамкор мақоми берилган.

Баёнотда “ислом терроризми” ифодаси ишлатилмасдан, аммо айнан уни назарда тутиб, халқаро терроризмга қарши биргаликда курашиш кераклиги айтилган.

ШҲТнинг 17 саммити 2017 йил июнь ойида Остонда бўлиши, бугундан ўша пайтгача раислик Қозоғистонга ўтиши урғуланган, охирги йил раислик қилган Ўзбекистонга миннатдорчилик билдирилган.

Хуллас, саммитда ШҲТни қоғоздан ташқарига чиқариш устида ҳеч ким ўйламаган, гапирмаган, биронта қарор қабул қилинмаган. Демак, у қоғозда қолаверади.