15 June 2016
21:54 - Тошкентда режиссёр Матёқуб Орзиев ҳамда шоир Шукур Содиқ оламдан ўтди
Кеча таниқли дубляж режиссёри Матёқуб Орзиев оламдан ўтди. Бу ҳақда хабар қилган актёр Акбархўжа Расулов режссёрнинг ўлими тафсилотларига тўхталмаган. Шуни биламизки, Матёқуб Орзиев мамлакатимизнинг кино саноати дарғаларидан бири эди. Унинг айниқса дубляж соҳасидаги хизматлари беқиёс, дейди мухбиримиз. Кўплаб хориж фильмлари Матёқуб ака орқали она тилимизда янграган.

Шунингдек, бугун таниқли шоир Шукур Содиқ ҳам вафот этди. Шоир Ҳамроқул Асқарга кўра, узоқ йиллик қандли диабет касаллигидан сўнг пойтахтда 57 ёшида вафот этган ижодкор шу ердаги Болтамозор қабристонида аср намозида тупроққа берилди. У кўплаб дилбар шеърлари билан ихлосмандларга манзур эди.

Халқимизнинг фидойи фарзандларини Аллоҳ раҳматига олсин!