15 June 2016
19:35 - Россияда ўз чақалоғини бўғиб ўлдирган ҳамюртимиз 11 йилга қамалди

“Озодлик” радиосининг Россиядаги мухбирлари Тула шаҳар туман судининг ўз чақалоғини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 27 яшар Камола Давроновани 11 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилгани хусусида тафсилотли хабар тарқатди. Маълум бўлишича, 27 ёшли муҳожир аёл Туланинг Пролетар туманида яшаб келган. 2015 йилнинг 16 августида у маҳаллий туғруқхонада фарзандли бўлган. 20 август куни шифохонадан кўчага чиққан Камолани бола боқиш ва ўстириш ўйи хавотирга солиб қўяди. Шу куниёқ у Тула шаҳрининг Яблочкова кўчасидаги овлоқ жойга ўтиб, болани бўйнидан бўғиб ўлдиради.

Аслида Камоланинг жиноий шериклари Ўзбекистонда, яъни Оқсаройда, дейди мухбирларимиз. Миллионлаб ҳамюртларимиз сингари Оқсаройнинг ўз халқига душманлик руҳида олиб бораётган сиёсати туфайли, миллионларб ватандлшларимиз каби Камола ҳам нон илинжида Россияга борган ва депрессия туфайли ана шундай қабиҳ жиноятларга қўл урган.

Ўзбек жамиятининг ижтимоий барометри бўлган мазкур воқеа тадқиқ этилиши ва ўзбек ҳукумати фаолиятига баҳо сифатида тарихга кириши керак. Аммо, минг афсуски, айнан Оқсаройга хизмат қиладиган “Озодлик” радиосининг ўзбекча хизмати бу каби воқеаларнинг илдизларини кўрмасликка ҳаракат қилади.