15 June 2016
14:38 - Бечора Европа: Бельгияда янги терактлар бўлиши мумкинлиги сабабли огоҳлантириш эълон қилинган

Бу мамлакат полициясининг ҳолати, янги терактлар бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларга асосланиб, юксак тайёрлик даражасига чиқарилибди. Бу ҳақда Европа Стратегик Тадқиқотлар ва Хавфсизлик Маркази хабар тарқатди. Маълум бўлишича, сўнги ҳафталарда Суриядан энг камида иккита террористик гуруҳ, табиий, исломий террористик гуруҳ, Европага келган. Европада охирги террористик ҳужумлар Бельгияда бўлгани сабабли, айнан шу мамлакат биринчи бўлиб хавфсизлик даражасини ошириш йўлида қадамлар қилган бўлса керак.

Бу ерда ҳам аввал айтилган фикрларни қайтриш лозим бўлади, дейди мухбиримиз. Нафақат Европа, балки, бутун Ғарб ислом терроризмининг илдизлари Ислом динининг ўзида эканлигини тушуниб етиб, Ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш масаласида мусулмонларга ёрдам бериши керак. Чунки, қашшоқ ва қолоқ Ислом дунёсининг ўзи бундай ишларга тайёр ҳам эмас, қодир ҳам эмас.