14 June 2016
19:21 - Орландодаги қирғинни қоралаган Саудия қироли қип-қизил иккиюзламачи эканлигини намойиш қилди

Reuters Агентлигининг хабарига кўра, Саудия қироли Салмон ибн Абдул-Азиз Ал Сауд Орландодаги гейлар клубида қилинган қирғинни қоралаб, шундай дебди: “Флоридада террористик ҳужум бўлгани, унинг натижасида одамлар ўлгани ва яралангани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан эшитдик. Биз самовий динлар, айни замонда, халқаро қонунлар ва келишувлар йўл бермайдиган бу жиноий ва шармандали актни қоралаймиз.”

Ваҳолангки, Саудия Арабистон исломий давлат ва шариат қонунлари остида яшайди. Шариатга кўра эса, гей ёки гомосексуалистлар ўлим жазоси олиши керак. Гомосексуаллар ўлим жазоси оладиган давлатнинг якка ҳокими қилаётган иккиюзламачилигига қандай баҳо бериш керак? Жаоб оддий - Ислом қоидалари билан ўрта асрларда яшайдиган одам Оллоҳдан ҳам кўпроқ Ғарбдан қўрққани сабабли шундай иккиюзламачилик қилмоқда.

Агар у иккиюзламачи бўлмаса эди, Исломнинг хато тушунчаларига кўра, Саудия исломий давлат эканлигини тан олиб, Исломдаги хатоларни тузатиш, ўз давлатини дунёвий қилиш ва 21 асрга мос равишда яшаш учун ҳали кўп ишлар қилиниши кераклигини айтиши керак эди. Ҳозирча мусулмонлар шариат асосида яшашга мажбур эканларини, террорист Умар Сиддиқийни оқлаш нияти йўқлигини, аммо у террористнинг ўзи Исломнинг ўша хато тушунчаларининг қурбони эканлигини, бу каби воқеалар такрорланавермаслиги учун тезроқ Ислом динида чуқур ислоҳотлар ўтказиш ва ҳамма ислом мамлакатларини тезроқ дунёвий давлатларга айлантириш шарnлигини урғулаши керак эди.

Аммо, ҳозирча нафақат бу иккиюзламачи қирол, балки, бутун Ислом дунёси Ислом динидаги хатоларни тузатиш мақсадида ислоҳотлар ўтказишга қодир ҳам эмас, тайёр ҳам эмас. Шундай экан, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат айтаётгандек, инсоният мусулмонларга ёрдам бериши ва Ислом уламоларини дунёвийлик принципини тезроқ қабул қилишга зўрлаши керак.