14 June 2016
17:06 - Сурхондарёда афғон наркоташмачилари ҳибсга олинди
Интерфакс ахборот агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик Хизматининг Сурхондарё вилояти бошқармаси вакиллари Афғонистондан контрабанда йўли билан катта миқдорда гиёҳванд моддалар олиб ўтган наркодилерларни қўлга олди. Ҳибсга олинган уч нафар афғонистонликдан 14 кило героин хом ашёси ва 5 килограмм наша мусодара қилинган.

Қўлга олинганлар Афғонистоннинг Жаузжон ва Сарипул вилоятларида яшовчи 26, 30 ва 32 ёшли шахслардир. Тергов ҳаракатлари бошланибди.

Ўзбекистон расмийларининг билдиришича, ўтган йили мамлакатда 2,5 тоннадан ортиқроқ гиёҳванд моддалар мусодара қилиниб, бунинг ортидан 138 ажнабий фуқаро қўлга олинган. Уларнинг 33 нафари афғонистонликдир.