19 May 2016
01:15 - CA-News агентлигидаги ҳаромийлар учун шу ҳам хабар: Одам ўғирлашда айбланаётган ўзбекистонликларнинг иши маҳкамага оширилибди

АҚШ ёки бошқа Ғарб мамлакатларининг пулига ишлайдиган ва қароргоҳи Бишкекда жойлашган CA-News агентлигининг хабар қилишича, исми-шарифи келтирилмаган икки нафар ҳамюртимиз Москвада 20 яшар Қирғизистон фуқаросини ўғирлаб кетиб, товон пули талаб қилганликда айбланмоқда. Москва шаҳар прокуратурасига кўра, айбланувчилар ўғирланган қирғизни Москва вилояти Ленин туманидаги Петрушино қишлоғида тутқунликда ушлаб турган. Кейин унинг амакисига қўнғироқ қилиб, жиянининг озод этилиши эвазига 120 минг рубль талаб қилган.

Гаровга олинган қирғизистонлик полиция тарафидан озод қилинган, ўзбекистонликлар эса панжара ортида ўтирибди.

Ҳамма гап шундаки, бу каби гаровга олишлар замонавий дунёда хабарга ҳам арзимайдиган оддий воқеаларига айланган. Худди ҳар куни дунёнинг ўн минглаб нуқталарида бўлаётган автоҳалокатлар сингари. Масалан, кеча Москвада номаълум бир шахс қандайдир банкнинг офисини босиб олиб, анча одамни гаровга олди, аммо ўрисларнинг миллий гвардияси у одамни ўлдириб ташлади.

CA-News агентлигидаги ҳаромийлар ҳаромийликдан чиқишни истасалар, минтақамизда бўлаётган жиддий жараёнлар ва жиддий муаммолар билан шуғулланиб, Марказий Осиё халқларига ёрдам берган бўлардилар. Ҳозирча, бундай нарсани умид ҳам қилиб бўлмайди, шундай экан, бу агентликни йўқ қилиш устида ишлаш фойдалироқдир.