18 May 2016
22:49 - ЕИ комиссияси вице-президенти Марош Шевовоич Тошкентга келди
Бугун Европа Иттифоқининг ҳукумати ҳам деса бўладиган ЕИ Комиссиясининг энерегетик иттифоқ масалалари бўйича вице-президенти (ЕИ Бош вазирининг ўринбосари ҳам деса бўлади) Марош Шевович Ўзбекистонга келди. ЕИ расмийси Вазирлар Маҳкамаси, ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида икки томонлама ва минтақа миқёсидаги ҳамкорлик масаласида музокаралар ўтказади.

Европа Иттифоқи делегацияси Тошкентда бугун очилган “Ўзбекистон нефть ва гази” мавзусидаги халқаро анжуманда ҳам иштирок этмоқда. Оқсаройда Ислом Карим эса Болгария ҳукумати раҳбари Бойко Борисов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув ҳақидаги умумий руҳдаги хабарлардан ўзаро мулозаматдан бошқа нарсани тушуниш қийин.

Ҳеч бир аҳамияти бўлмаган “Ўзбекистон нефть ва гази” номли анжуманга ЕИ Бош вазири ўринбосари ва Болгария Бош вазири Тошкентга келиб бўлгани, бугун Жанубий Корея Бош вазирининг ҳам келиши кутилаётгани орқасида қандайдир сир борга ўхшайди.