09 May 2016
17:17 - Қизил Майдондаги парад совуқ урушнинг навбатдаги босқичидан бошқа нарса эмас
Мосвкадаги Қизил Майдонда Улуғ Ватан Урушидаги ғалабанинг 71 йиллиги муносабати билан ўтказилган ўта ҳашаматли ҳарбий парад Ғарб-Россия совуқ урушининг навбатдаги босқичи бўлди, холос.

Ҳар доимгидек, Россиянинг Мудофаа вазири (ҳозир Сергей Шойгу) Қизил майдонни тўлатиб турган парад қанташчиларини айланиб ўтди, уларни байрам билан табриклади ва Россия қуролли кучлари Бош Қўмондони Владимир Путинга ҳамма парадга тайёр эканлиги ҳақида рапорт берди. Путин қисқа нутқ ҳам сўзлаб олди. Кейин, тахминан бир соат давомида ҳарбийларнинг майдон бўйлаб ўта ҳашаматли юришлари бўлди. Парадни майдон осмони бўйлаб учган ҳарбий учоқлар тамомладилар.

Параддан сўнгра Владимир Путин ва Нурсултон Назарбой Номаълум Аскар қабрига гулчамбар қўйдилар.

Русларнинг мақсади – байрам баҳонаси билан ҳарбий тиш кўрсатиш эди. Аммо, улар бу билан бирон нарсага эришдиларми? Йўқ. Чунки, Ғарбнинг санкциялари остида қолган Россия иқтисоди секин-аста чўкмоқда. Бу - Россия Федерациясининг охири бўлиши муқаррар.