09 May 2016
01:32 - Сенсация эмас, аммо қизиқ: Нурсултон Назарбой Ғалаба Кунини нишонлаш учун Москвага келди

Ҳа, айнан шундай. Қозоғистон Президенти Ғалаба Кунини нишонлаш маросимида қатнашиш учун кеча Москвага келди ва кеча кечқуруноқ Россия Президенти Владимир Путин билан кўришди. У Путинни фақат Ғалаба Байрами билан эмас, “Восточний” космодромининг очилиши билан ҳам табриклаб, мақтов тўла гаплар гапирибди.

Бу воқеанинг яна ҳам қизиқроқ тарафи шундаки, ўткан йили Ғалабанинг 70 йиллиги нишонланар экан, Ғарб лидерлари Москвага келиш таклифларини рад этган эдилар. Сабаб – Путиннинг Қримни амалда босиб олиши, Донецкни эса феълан босиб олиши бўлганди.

Шу сабабали, Путин ўтган йилги байрамни фақат Хитой, Қозоғистон каби бир нечта давлат лидерларининг иштирокида нишонлаб, кайфияти расво бўлгани тушунарли. Бу йил ҳам Нурсултон Назарбой Москвага келишининг сабаби ҳам тушунарли – Ғарбнинг Россияга қарши киритган санкциялари фақат Россияни эмас, унинг ҳамма иттифоқчиларини, жумладан, энг яқин иттифоқчиси Қозоғистонни ҳам урди. Нурсултон Назарбой ва Владимир Путин кечаги учрашувда бу оғир аҳводан чиқиш йўлларини муҳокама қилишгани ўз-ўзидан маълум.

Аммо, Россия парчаланиш йўлида экан, навбат Қозоғистонга келишини Нурсултон Назарбой яхши тушунади. Демак, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбой бирга бўлишга маҳкумлар. Аммо, бу бирлик бу икки мамлакатни парчаланишдани қутқаролмайди.