08 May 2016
16:43 - Афғонистондаги занжирли автоҳалокатда 53 одам ўлди, 73 ярадор бор. Ислом терроризми ип ечолмай қолмоқдами?

Ғазна вилояти расмийларига асосланиб, Туркиянинг энг катта “Миллиёт” газетасида тарқатилган хабарда айтилишича, бугун шу вилоятда иккита йўловчи автобус бензин ташувчи танкерга урилиши натижасида 53 киши ўлиб, 73 киши яраланган.

Мисрнинг пойтахти Қоҳирада эса, полиция патрулига ҳужум уюштиргна террористлар 8 кишини ўлдирдилар. Бу теракт учун маъсулиятни ўз елкасига аввал “Мусулмон-қардошлар” ҳаракати билан боғлиқ эканлиги иддао қилинаётган “Халқ қаршилиги” номли гуруҳ олди. Аммо, бир оздан маъсулият ИШИДнинг елкасига ўтди.

Қаранг, автоҳалокатлар ислом терроризмидан ҳам кўпроқ даҳшат сочмоқда. Таъбир жоиз бўлса, автоҳалокат ва табиий офатлар қаршисида ип ечолмай қолаётгандек кўринаётган ислом террористларини “бечоралар” деб эълон қилиш керакмасми?