08 May 2016
13:18 - Ислом Карим яна аҳмоқлигини намойиш қилди: Ҳеч қачон мусулмон мусулмонни ўлдирмаслиги керак эмиш
Ислом Каримнинг қандайдир Ислом уламосига лекция ўқиётганини кўрсатувчи видео 2015 йил 27 декабрда Интернетнинг Youtube тармоғида тарқтилган экан. Ислом Каримнинг саводсизларча вайсашларига ҳеч қандай реакция кўрсатмаётган, кўринишидан, Ислом уламоси бўлган одамнинг аҳмоқ ва ҳайвон эканлиги ҳақида гапириш ҳам ниятимиз йўқ. Аммо, Ислом Каримнинг қуйидаги аҳмоқона гаплари эътиборга лойиқдир.

Мана, унинг ўзича ИШИДни танқид қилиб айтган кўплаб гапларидан биттаси: “Муқаддас китобларда айтилган – ҳеч қачон мусулмон мусулмонни ўлдирмаслиги керак”.

Ҳамма гап шундаки, Қуръон ва ҳадислар асосида тайёрланган Шариатга кўра, каттароқ айб қилган мусулмонни айнан мусулмонлар Шариат суди ҳукми асосида тошбўрон қилиб ўлдиришлари керак. ИШИД одамларни овора қилиб тошбуронга чақириб ўтирмасдан, Шариат суди чиқарган ўлим ҳукмини ўзи ижро этмоқда. Кимларнидир отмоқда, кимларнидир осмоқда, кимларнингдир калласини кесмоқда.

Буларнинг муқаддас китобларга қарши жойи йўқ. ИШИД айнан муқаддас китобларимизнинг хато ўқилишидан келиб чиққан хато тушунчалар асосида иш олиб бормоқда. Бу хато тушунчалар бугун Ислом дини тарафидан расман тан олинган. Демак, ИШИДчилар, Ислом Карим ва унинг лекциясини эшитаётган Ислом уламосидан фарқли ўлароқ, ўша хато тушунчалар доирасида ҳақиқий мусулмонлардир.

ИШИД каби террористик ташкилотларни илдизидан йўқ қилиш учун, авваламбор, Ислом динидаги ўша хато тушунчалардан қутилиш керак. Акс ҳолда, ИШИД йўқ қилинса, эртами-кеч бошқаси чиқаверади.

Исломнинг муқаддас китобларида инсонларни тоқатлиликка, қон тўкмасликка чақирувчи оят ва ҳадислардан ташқари, керак бўлса, ҳар қанча қон тўкишга чақирувчилари ҳам бор. Қолаверса, бундай нарсалар ҳаммма динларнинг муқаддас китобларида бор.

Яна, қолаверса, муқаддас китобларда айтилган гапларни ўз жойида қўллаш ҳам муҳим. Яна, қолаверса, ҳамма нарсани жойида ишлатиш фақат муқаддас китобларга эмас, ҳамма халқларнинг оғзаки ижоди намуналарига ҳам тегишлидир.

Масалан, ўзбекларда “Яхши ният ярим мол” деган жуда чиройли мақол бор. Аммо, унинг том тескариси ҳам йўқ эмас: “Ҳолва деган билан оғиз чучимайди”.

Ислом ака! Ақл ишлатишни ўрганинг. Валдирайверманг. Чунки, бундай валдиршларингиз кўп янги саволлар туғдиради. Масалан, ўзини мусулмон деб ҳисоблайдиган қирғиз фашистлари 2010 йил июнь ойида ҳақиқий мусулмон ўзбекларни тириклайин ёққанда, ўзбек мусулмонларни қирғин қилганда нимага қисиб ўтиргандингиз ва миллат ҳамда умматга хиёнат қилгандингиз? Хиёнатга жавоб бериш вақти келади. Сизга ҳам, ИШИДга ҳам. Дарвоқе, Сиз ўзингиз тахтга ўтиргандан бери қанча мусулмонни ўлдиртирганингиз эсдан чиқдими?