02 May 2016
22:20 - Ўзбекистон доллар курси изчил ўсаётган мамлакат деб топилди
Собиқ иттифоқ республикалари орасида Ўзбекистоннинг доллар курси изчил ўсаётган мамлакатларнинг бири экани ҳақида БелаПАН нашри ёзди. Шу йил бошидан бери Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 2809 сўмдан 2899 сўмга кўтарилган, яъни АҚШ валютаси қиймати 3,18 фоизга ошган. Тожикистонда бу кўрсаткич 12,58 фоиз, Украинада 4,94 фоиз, Беларусда эса 3,47 фоизни ташкил этади.

Аммо Ўзбекистонда долларнинг қора бозордаги, яъни реал курси бугунги кунда 6500 сўм атрофида эканлиги инобатга олинса, Ўзбекистон доллар курси ўсиши бўйича биринчи ўринни эгаллайди, дейди нашр.