22 April 2016
22:52 - Тошкент трамвайлари кимошдига қўйилади

Пойтахт кўчаларида трамвай қатнови тўхтатилиши муносабати билан «Тошкент трамвайи» унитар корхонасига тегишли бино ва иншоотлар кимошди савдосига чиқарилади.

«Тошшаҳартрансхизмат» ширкатига кўра, сотиладиган бино ва иншоотлар (майдони 58,3 минг кв.метр) 24,3 гектар умумий майдонни эгаллаган. Рўйхатга иккинчи ва учинчи деполар бино ва иншоотлари, шунингдек, шаҳар электртранспортига хизмат кўрсатиш бўлинмаси ва йўллар хизматига қарашли биринчи ва иккинчи деполар бино-иншоотлари киритилган.

Ҳукумат қарорига мувофиқ, кимошди савдосидан тушган маблағлар, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан 400 дона Mercedes-Benz Conecto Low Floor автобусини харид қилиш учун ажратилган кредитларни қоплашга йўналтирилади.