20 April 2016
19:45 - Тошкент зоопарки ихлосмандлари ламанинг бошига етибди

Тошкентда жойлашган ҳайвонот боғида ташриф буюрувчиларнинг айби билан лама нобуд бўлди, деб хабар қилмоқда маҳаллий матбуот. Маълум бўлишича, лама полиэтилен халталардан заҳарланиб ўлган. Унинг ошқозонидан пластик идишларнинг қопқоғи ва бошқа аллергия қўзғатувчи буюмлар топилган. Бу эса ташриф буюрувчиларнинг шарофати билан нобуд бўлган биринчи ҳам, охирги ҳам жонивор эмас.

Шу боисдан жониворларга ўз қўли билан емиш беришни хоҳловчиларга махсус расталарда алоҳида емишлар тақдим этилади, дейди ҳайвонот боғи маъмурияти.