12 April 2016
21:43 - Ислом Карим Ҳиндистонга таъзиянома йўллади

Ўзбекистон Республикаси президентининг матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, Ислом Карим Ҳиндистон республикаси президенти Пранаб Кумар Мукержи ва ҳукумат раҳбари Нарендра Моди номига Коллам шаҳридаги ибодатхонада ҳиндуийлик янги йилини нишонлаш вақтида юз берган катта ёнғин оқибатида кўплаб инсонлар қурбон бўлгани муносабати билан ҳамдардлик ифодаланган мактубр йўллади. Президент ўзбек халқи ва ўз номидан қурбонларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 10 апрелга ўтар кечаси Ҳиндистоннинг Коллам шаҳридаги Путтингал ибодатхонасидаги ёнғин туфайли 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлди ва 200 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу фожиага диний тантаналар вақтида ишлатилган мушакларнинг портлаши сабаб бўлган.