11 April 2016
18:44 - Долларнинг расмий курсини қиймати ошди, “қора бозор”дагиси ҳам
Ўзбекистон Марказий Банки 2016 йил 12 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади. Унга кўра, 1 АҚШ доллари 5 сўм 71 тийинга қимматлаб, 2888 сўм 39 тийин этиб белгиланди. 1 евро қиймати 3286 сўм 53 тийин, Россия рубли эса 42 сўм 81 тийин қилиб белгиланди.

“Қора бозор”да эса саррофлар АҚШ валютасини 6480-6500 сўмгача харид қилишмоқда. Шу йилнинг 25 мартидан Россияга автоуловларда мева-сабзавотларни ташиш йўлга қўйилганидан сўнг долларнинг қиймати қора бозорда пасайиб кетганди.