06 April 2016
00:55 - Владимир Путин Ўзбекистоннинг қарзларидан воз кечиш Келишувини ратификация қилди. Ислом Карим вассал бўлиб қолаверишга ваъда бердими?
Россия Давлат Думаси Ўзбекистон ҳукумати билан ўзаро молиявий талаблар ва мажбуриятларни мувофиқлаштиришга оид Владимир Путин ва Ислом Карим тарафидан 2014 йилг 10 декабрда имзоланган Келишувни шу йил 25 мартда ратификация қилган, Федерация Кенгаши уни 30 мартда тасдиқлаган эди. Ўша Келишувга кўра, Россия Ўзбекистоннинг Совет замонидан қолган ва 1992-1993 йиллари олган қарзлари, ҳамда уларнинг фоизлари ҳам қўшилган 889 миллион 300 минг доллардан воз кечади, Ўзбекистон эса Россияга фақатгина 25 миллион доллар пул қайтариш билан чекланади.

Рус хабар агентликлари Владимир Путин кеча қарздан воз кечиш ҳақидаги Келишувни ратифакиция қилувчи қонунга имзо чекканини, бу ҳужжат Ҳуқуқий Информация бўйича Расмий Интернет-порталда эълон қилинганини билдирдилар.

Табиий, Ўзбекистон парламенти ҳам бу Келишувни ратификация қилиши ва Ислом Карим уни имзолаши керак. Балки, у ратификация қилинган ва имзолангандир. Қилинмаган бўлса, энди тезда қилинади. Чунки, Ўзбекистон унча катта бўлмаса ҳам, ҳар ҳолда бор бўлган сал кам 1 миллиард долларлик қарздан 25 миллон доллар бериб қутилаётгандек кўринмоқда.

Аммо, тахмин қилиш қийин эмаски, Владимир Путин бу қарздан шунчаки лутф қилиб қилиб, воз кечмаган. Ислом Карим унинг вассали бўлиб қолавериш, асрлардан бери Марказий Осиёда лидер бўлган ўзбекларни подага айлантиришни давом эттиравериш бўйича керакли ваъда ва гарантияларни берган.