31 March 2016
17:00 - 1 апрель ҳазили эмас: Жамоат транспортида йўлкира ҳақлари оширилади, мамлакaт инқилобий ўзгаришларга муҳтож

Эртага, 1 апрелдан Тошкент шаҳрида жамоат транспортлари - автобус, метро, трамвай учун йўлкиранинг янги нархлари жорий қилинади. «Тошшаҳартрансхизмат» ширкатига кўра, нарх 20 фоизга кўтарилиб, ҳозирги 1000 сўмдан 1200 сўмга оширилади. Шунингдек, маршрут таксиларида 1500 сўмдан 3000 сўмгача бўлади (бунгача 1200 сўмдан 2500 минг сўмгача эди).

Ширкат йўлкира нархининг кўтарилишини транспортлар ҳаракати учун сарфланадиган ёқилғи нархлари, электрэнергияси ва эҳтиёт қисмлар нархлари ошиши билан изоҳламоқда.

Асл сабаб эса бошқача дейди мухбиримиз. Мамлакат иқтисоди чўкмоқда, сўм қадрсизланмоқда. Демак, ҳамма нархлар ошиши керак ва ошмоқда. Бу аҳволдан чиқишнингн ягона йўли - ҳокимиятни алмаштириш ва фақат иқтисодда эмас, ҳамма соҳаларда инқилобий ўзгаришлар қилишдир. Уларни фақат "Бирлик" Партияси қилолади.