30 March 2016
22:08 - Ислом Карим Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайерни қабул қилди
Бугун Тошкентга келган Германия ташқи ишлар вазири, айни замонда, Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг ижродаги раиси ҳам бўлган Франк-Вальтер Штайнмайерни аввал ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулазиз Комил, кейин Президент Ислом Карим қабул қилди.

Бу икки учрашув ҳақидаги хабарлар умумий гаплардан иборат бўлгани сабабли, Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонга нимага келганини ҳам тушуниш қийин, дейди мухбиримиз.

Хабарларда немислар Ўзбекистонга охирги 15 йил ичида 784 млн долларлик инвестиция қилганлари айтилади. Бу нарса кулгидан бошқа нарсага сабаб бўлолмайди. Ўзбекистондек давлатга 15 йил ичида 1 млрд доллардан ҳам кам инвестия қилингани - гапириб ўтиришга ҳам арзимайдиган нарсаку.

Тахмин қилиш мумкинки, Франк-Вальтер Штайнмайер ҳозир немисларга фойдаланиш учун топширилган Темиздаги ҳарбий базанинг келажагини гаплашиш учун келган. Россия Президенти Путин Ислом Каримдан бир вақтлар Москваники бўлган бу базадан немисларни ҳайдаш талабини қўйган бўлса, Франк-Вальтер Штайнмайер дарҳол бу маслани гаплашиш учун Тошкентга югириб келган.

Даврвоқе, расмий хабарларда ҳар доимгидек Ислом Карим ва меҳмоннинг умумий расми ҳам йўқ, шу сабабли Абдулазиз Комил ва Франк-Вальтер Штайнмайернинг расмини хабарга илова қилиш билан чекландик.