29 March 2016
20:21 - Қирғиз мухолифатчилари ўзбек хуфяларига ишлаганликда айбланмоқда, шунга ишониш мумкинми?

Қирғизистондаги “Халқ қурултойи” ҳаракати етакчиси Эрнест Карибеков Ўзбекистон махсус хизматлари билан алоқа қилиш ва “ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат” да айбланмоқда. Бишкекдаги 1-жамоатчилик телеканалига кўра, “Халқ қурултойи” ҳаракати етакчиси Эрнест Карибековнинг Ўзбекистон давлат махфий хизматлари билан ҳамкорлик қилганини исботловчи аудиоматериаллар мавжуд. Бундан ташқари Карибековнинг электрон почта ёзишмалари ҳам очиқланган.

Шу йилнинг 25 март куни Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан “ҳокимиятни куч билан босиб олишга ҳаракат қилганлик” айблови билан мухолифат лидерлари Бектур Асанов, Кубаничбек Кадиров ва Эрнест Карибековни ҳибсга олинган эди.

Ҳозир Қирғизистонда ўзбекларга қарши феълан геноцид сиёсати олиб бораётган режим мавжуд. Унинг мухолифлари Ўзбекистон махсус хизматлари билан бирга ишлаётган бўлсалар, демак уларнинг мақсади ўзбекларни яна ҳам тезроқ йўқ қилиш бўлса керак. Бўлиши мумкин, чунки, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг ҳам мақсади айнан шудир.