28 March 2016
06:22 - Лаҳорда исломчи жонли бомбанинг нишони Пасхани байрам қилаётган насронийлар бўлган экан

Пасха насронийларнинг асосий йиллик байрамларидан бири бўлиб, бу кун – насронийларнинг пайғамбари Исонинг чормихланиб ўлдирилгандан кейин қайта тирилиш кунидир. Насронийликнинг катролик ва протестантлар оқимида Пасхани кеча нишонлашди, руслар ҳам ичида бўлган православлар оқими эас, Пасхани 1 майда нишонлайди.

Ҳар йили Пасха куни қандайдир диний прирнципларга асосланиб белгиланади. Баъзи йилларда ҳамма насронийлар Пасхаги бир кунда нишонлашади, баъзи йилларда турли кунларда. Масалан, бу йил католик ва протестантлар Пасхани 27 мартда нишонлашди, православлар 1 майда нишонлашади. Аммо, 2017 йилда Пасха ҳама насронийлар тарафидан 16 апрелда нишонланади.

Кеча Покистоннинг катталиги бўйчи иккинча шаҳри Лаҳордаги террористик актни айнан Пасхани байрам қилаётган насронийоарга қарши Толибоннинг Жамоат ул-Ахрор ташкилоти уюштиргани маълум бўлди. Аниқроғи, бу ташкилотнинг ўзи теракт учун маъсулиятни бўйнига олди. Охирги маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 65 га чиқди. 260 киши ярадор бўлган. Ўлганларнинг ҳам, ярадорларнинг ҳам, асосий қисми аёллар ва болалар экан.

Маълумки, Исо пайғамбар мусулмонлар ҳам тарафидан тан олинган муқаддас одам. Унинг тирилиш кунини байрам қилаётган насронийларнинг исломчи террористлар тарафидан бу шаклда қирғин қилиниши бутун жаҳонда мусулмонларга бўлган муносабатни янада ёмонлаштириши ўз-ўзидан маълум.

Ўзини ҳақиқий мусулмон деб ҳисоблайдиган жоҳил, эктстремист ва террористлар эса, ўзлари кофир деб ҳисоблайдиган ҳар бир одамни йўқ қилишни, ҳозир Ислом динида қабул қилинган хато тушунчаларга асосланиб, муқаддас иш деб ҳисоблашмоқда. Демак, бу тушунчалар ўзгартирилмагунча, яъни Исломда чуқур ислоҳотлар ўтказилмагунча, ислом терроризми битмайди.