08 March 2016
08:08 - Марғилонлик баччабоз Санкт-Петербургда ҳибсга олинди
Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида вояга етмаган болаларга нисбатан бир неча бор жинсий тажовуз қилганликда айбланиб, Марғилон шаҳар прокуратураси томонидан халқаро қидирувга берилган 21 яшар шахс Санкт Петербургда ҳибсга олинди. Марказий Осиё янгиликлар хизмати тарқатган хабарга кўра, исми сир тутилаётган марғилонлик йигит 3 март куни Петербургнинг “Красный текстильщик” кўчасида жойлашган миграция марказида полиция томонидан ҳибсга олинибди.

Ҳозирда 21 яшар йигитнинг қилмишига оид иддаоларни Санкт Петербург шаҳар полицияси томонидан кўриб чиқилмоқда. Агар ўрис полицияси Марғилон прокуратурасининг тўплаган материалларини инобатга олса, йигит Ўзбекистонга экстрадация қилинади.