08 March 2016
02:52 - Ўзбекистонда энергитика тизими раҳбарлари билан биргаликда Шавкт Мирзиё ва Ислом Карим ҳам жавобгарликка тортилиши керак

Ўзбекистон Давлат Рақобат Қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган текширувлардан сўнг вилоятнинг Чиноз, Бўстонлиқ, Бўка, Оҳангарон, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Оққўрғон туманларида аҳолини огоҳлантиришсиз электр таъминотидан узиб қўйган раҳбарларга нисбатан маъмурий тартибда жарималар қўлланилган. Шунингдек, Тошкент ҳудудий электр тармоқлари жамиятига нисбатан иш қўзғатилган.

Маълум бўлишича, аҳолига электр энегргияси етказиб берувчи ширкат огоҳлантиришларсиз аҳолини электр тармоғидан узиб қўйибди. Шу сабабли, содда қилиб айтганда, аҳолининг светини ўчирган идора раҳбарлари жавобгарликка тортилган.

Агар шу мантиққа амал қилинса ёки қонун барчага баробар ишласа, мамлакатнинг барча вилоят ва туман электр тармоқлари идоралари раҳбарлари тегишли тартибда жавобгарликка тортилиши керак, дейди мухбиримиз. Ҳамма жойда аҳвол “вой” экан, жавогарликка Бош вазир Шавкат Мирзиё ва ва унинг хўжайини Ислом Карим ҳам тортилиши керакмасми? Табиий, керак. Шундай замон ҳам келади.