07 March 2016
18:25 - АҚШда аср инқилобчиларидан бири - электрон почта ихтирочиси Рой Томлинсон оламдан ўтди

Кўплаб оммавий ахборот воситаларининг бош мавзуига айланган хабар - АҚШда электрон почта ихтирочиси Рой Томлинсон 74 ёшида юрак хуружидан вафот этди. Массачусетс технология институтини тугатиб, ўтган асрнинг 60-йилларида файлларни етказиш бўйича CPYNET дастурини ихтиро қилган олим ҳақиқатан ҳам фан ва техника оламида аср инқилобчиларидан бири эди.

У ушбу дастурини 1971 йилда бир компьютердан иккинчисига электрон хабар жўнатиш ғояси учун фойдаланди. Электрон манзилларда "@" ("at" ёки "кучукча") белгисини ишлатиш ғояси ҳам унга тегишлидир.