03 March 2016
20:22 - Фарғонада исломчилар ҳибсга олинди, улар Ҳизбут-Таҳрирга мансубликда айбланмоқда

Фарғона вилоятнинг Олтиариқ туманида МХХнинг Фарғона вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ томонидан ҳибсга олинган 12 нафар шахснинг тергов изоляторига сўроқ қилинаётгани ҳақида Ўзбекистон инсон ҳуқуқлар “Эзгулик” жамиятининг Фарғона бўлими фаоллари хабар қилди. Бир неча ойдан бери МХХ кузатувида бўлган бу йигитлар маҳаллий масжидда бомдод намозини ўқиётганда тутиб кетилган.

Фарғона вилояти ИИБ тергов изоляторида сақланаётган бу шахслар Ҳизб-ут-Таҳрир диний радикал оқимига мансубликда айбланмоқда.