01 March 2016
22:34 - Қирғизистонда арча кесган юртдошимиз 6 йилга кесилди, Ўзбекистонда эса...

Қирғизистон жанубидаги Боткент вилояти ҳудудида ноқонуний равишда 10 туп арча кесган Ўзбекистон фуқароси 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Боткент вилояти суди матбуот хизмати маълумотига кўра, 2013 йилда вилоятнинг Қадамжо туманидаги "Қуржун" яйловида 10 туп арчани ноқонуний равишда кесган ва бу орқали Қирғизистонга 750 минг сом зарар келтирган. Ҳамюртимиз Қирғизистон Жиноят кодекси 279-моддасининг “Дарахт ва буталарни ноқонуний равишда кесиш” номли 2,3 бандига кўра умрининг 6 йилини қирғиз қамоғида ўтказади.

Аммо Тошкентнинг Чилонзор туманидаги бир даҳанинг юз йиллик чинорларини таг-томири билан қўпориб олган ширкатга ҳеч қандай жазо берилмади. Тўғри, ижтимоий тармоқларда фуқароларнинг норозилигини уйғотган мазкур воқеадан сўнг Ўзбекистон Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси чинорлар ўз ҳимоясига олинганини билдирди, лекин бу нарса у ширкатнинг айбини оқлай олмайди.

Қолаверса, Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими Қирғизистонда қамалган юртдошимизни ҳимоя қиладими? Дарахт кесгани учун инсонни 6 йил қамоққа ташлаш фақат ўзбекларга фашистик муносабат кўрсатаётган қирғизларда бўлиши мумкин.