18 February 2016
02:02 - Анқарадаги теракт қурбонларининг сони 28 га чиқди, Ражаб Эрдўғон мисиллама қиламиз деди, курдларни арманиларнинг куни кутмаяптими?
Бир неча соат аввал террористлар Анқара марказида ҳарбий автомашиналарни портлатиши натижасида ҳалок бўлган турк аскаралари ва атрофдаги тинч аҳолидан ҳалок бўлганларнинг сони 28 га, ярадорларнинг сони 61 га чиққани эълон қилинди.

Брюсселда ЕИ вакиллари билан расмий учрашувлар ўтказиш билан машғул бўлган Туркия Бош вазири Аҳмад Довудўғли программаларини тўхтатиб, мамлакатига қайтиб кетди.

Президент Ражаб Эрдўғон расмий баёнот тарқатиб, Туркиянинг бирлиги ва барқарорлигини бузиш ниятида бўлган террористларга мисиллама жавоб берамиз, деди. Туркча “мисиллама” сўзи “бировнинг ёмон мақсадли ишларига ўшанга яраша жавоб бериш, қасд олиш” маъносида ишлатилади. Эрдўғон террористлар ҳақида гапирса ҳам, курдларни тилга олмайди, аммо гап айнан курд террористлари, уларнинг ПКК номи билан танилган ташкилоти ҳақида кетмоқда.

Туркиянинг боши Суриядаги муаммолар ва Россия билан совуқ уруш туфайли дардда экан, шу мамлакатнинг фуқаролари бўлган курд террористлари ва, очиқча айтиш керакки, уларни қўллаб-қувватлаётган курд халқининг иши – мамлакатнинг орқсиадан пичоқ уришдир.

Эслатиб ўтиш керакки, 1915 йили Туркия Антанта билан урушаётган пайтад Туркия арманлари айнан шундай қилиб, Туркия давлатининг орқасидан пичоқ урдилар. Туркия мисиллама жавоб беришга мажбур бўлди. Ҳозир арманилар “турклар бизни геноцид қилди, 1,5 миллион арманини ўлдирди” деб бақир-чақир қилмоқдалар. Курдлар ақл-ҳушларини қўлларига олмаслар, уларни ҳам шундай кунлар кутиши мумкин.

Курдлар тарафидан тузилган ва парламентда 10 фоиз ўрни бўлган Халқларнинг Демократик Партияси раисдоши Салоҳиддин Демиртошнинг “бу терактни қоралаймиз, ўлганларга раҳмат, уларнинг яқинларига сабр-тоқат, яраланганлара соғлик тилаймиз” деган сўзлари ҳеч кимни қониқтирмайди.